9 май-Хотира ва қадрлаш куни

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 9 майнинг мамлакатимизда умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни деб номлангани, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимиз шарафига пойтахтимизда, вилоят ва туманлар марказларида Хотира майдонлари ташкил этилиши бу борадаги саъй- ҳаракатлар давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан эканини яққол ифода этди. Бугунги кунда ушбу майдонлар халқимизнинг муқаддас қадамжолари сифатида доим зиёратчилар билан гавжум. Бу ердаги хотира китобларида номи битилган мард ва жасур юртдошларимиз ёд этилади.