Муқаддас қадамжолар

-2003 йили Абдулхолиқ Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллиги кенг нишонланди.  Ўзбекистон Республикаси Биринчи Раҳбари Ислом Каримов ташаббуси билан юбилей арафасида мажмуа янгитдан қурилди ва катта ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, бу ер муқаддас зиёратгоҳга айлантирилди.

-Яқин ўтмишда Ҳазрати Имом мажмуаси  анчагина эътиборсиз қолган эди. 2007 йили Биринчи Президентимиз раҳнамолигида мажмуа буткул реконструция қилиниб, асл қиёфаси тикланди ва қўшимча иншоотлар эса бу ерда сақланиб қолган биноларга мослаштириб қурилди.

-2008 йили Ислом Каримов сайъи ҳаракатлари билан Бухородаги хожагон тариқатининг олтинчи ҳалқасидаги пири комил Саййид Амир Кулол хоки ётган ер аниқланди ва унинг атрофида 6 гектарли маданий-меъморий мажмуа барпо этилди.