Абу Мансур ал-Мотуридий мақбараси

2000 йил Ўзбекистонда олим ва файласуфнинг 1130 йиллик юбилейи кенг нишонланди. Ал-Мотуридий илмий меросини ўрганиш мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда дунёнинг кўп мамлакатларидан келган олимлар илмий маърузалари билан қатнашди.

XX асрнинг 30-йилларида бузиб ташланган мақбара ўрнида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан қайтадан меъморий мажмуа бунёд этилди. Унинг марказида олимнинг мақбараси қад ростлади. Уни барпо этишда ўзбек миллий меъморчилик мактабининг илғор анъаналари қўлланди.