Ўзбекистон ғалла мустақиллигига эришди

Ўз вақтида давлатимиз биринчи раҳбари Ислом Каримов томонидан юритилган оқилона сиёсат туфайли Ўзбекистон ғалла мустақиллигига эришди.  Бу аввало, ҳар қандай шароитда ҳам халқимизни нон ва ун, гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш имконини бермоқда. Таққослайлик, агар 1989 йилда республикамиз бўйича бор-йўғи 750 минг тоннага яқин дон етиштирилган бўлса, 2011 йил 1 январь ҳолатига келиб Ўзбекистонда 8 миллион тоннага яқин дон маҳсулотлари ҳосили олишга муваффақ бўлинди. Бугунги кунда Ўзбекистон ғалла маҳсулотлари экспортига ҳам эришди.