Кўргазмали зал

“Бутун оламни жо қилган юрак” деб номланади.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги арафасида кўргазма зали очилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ва 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорлари бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

Маросим иштирокчилари Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган бадиий кўргазма экспонатлари билан танишди. Кўргазма 2 залга бўлинган. Биринчи залда рассомларнинг 57, ҳайкалтарошларнинг 3 асари намойиш этилмоқда. Иккинчи залдан фоторассомларнинг 80 ижодий иши ўрин олган.